"Барселона" Ла Лига рекордини такрорлади ва уни янгилаши мумкин

Tolibjon Qosimov
20 мар 2017, 12:19
"Marca" нашрининг хабар беришича, "Барселона" майдондаги намунали хулқ борасида рекордни такрорлади.
Испания чемпионатининг 28 тури давомида каталонияликлар дарвозасига бирор марта ҳам пенальти белгиланмаган ва "Барселона" футболчиларидан ҳеч бири майдондан четлатилмаган. Ла Лигада охирги марта бундай ҳолат 1970-1971 йилги мавсумда кузатилган. Демак, кейинги турда "Барса" янги рекорд ўрнатиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›