

Хабар берилишича, Каталония клуби "Камп Ноу"даги ҳар бир ўйналмаётган ўйин учун 3,3 миллион евро йўқотмоқда. Бу чипта пулларининг нархидир.
Шундай экан, "Барселона" мавсум сўнггига қадар 20дан 25 млн еврога йўқотиши мумкин. Клуб шунингдек абонементлар билан боғлиқ вазиятни ҳам ўрганмоқда.
Агар коронавирус пандемиясига қарши эҳтиёт чораси кейинги мавсумга ҳам таъсир қилса ёки мухлисларсиз ўйинлар ноярбгача ўтказилса, клубнинг зарари 30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.



