"Барселона" жароҳат сабаб бир йилга сафдан чиққан футболчи билан янги шартнома тузди. Товон пули эса даҳшат
01 окт 2024 10:47
Янгиликлар
"Барселона" жароҳат сабаб бир йилга сафдан чиққан футболчи билан янги шартнома тузди. Товон пули эса даҳшат
"Барселона" 17 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Берналь билан янги шартнома имзолади.
Янги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг товон пули 500 миллион евро этиб белгиланди. Шунингдек, келишувни яна уч йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи жорий мавсум каталонияликларнинг асосий таркибида дебют қилганди. Бироқ футболчи Ла лиганинг 3-турида оёғининг хочсимон қисмини узиб олиши натижасида жиддий жароҳат олганди. Ушбу жароҳат сабабли футболчи деярли бир йил майдонга тушмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар