"Барселона" ҳомийи AliExpress эмас, Rakuten бўлади

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2016, 18:14
"Барселона" Alibaba Group билан ҳамкорлик шартномасини тузиши ишончсиз маълумот бўлиб чиқди.

Каталония клубининг ҳомийи Япониянинг Rakuten компанияси бўлади. Rakuten "Барселона" билан келишув борлигини эълон қилди.

Битим 4 йилга мўлжалланган ва у 2017/18 мавсумдан кучга киради. Улар ҳар йили "Барселона" ҳисобига 50-60 млн. евро ўтказиб беради.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo