"Барселона" ҳимоячиси жароҳатини ўз муддатида даволай олмади

Aslanov Jasurbek
7 фев 2018, 18:04
"Барселона" ҳимоячиси Томас Вермален "Бетис"га қарши баҳсда олган жароҳатидан қутилгани йўқ ва "Валенсия" ҳамда "Хетафе" билан ўйинни ўтказиб юборади.

Маълумотларга кўра, бельгияликнинг сафга қайтишига 20 кун керак эди. Вермален "Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 20-тур ўйинида жароҳат олганди. У майдонга тушишга тайёр эмас. "Барселона" 8 февраль куни "Валенсия" (Испания Кубоги), 11 февраль куни "Хетафе" (ЛаЛига) билан учрашув ўтказади.

Жорий мавсум 32 ёшли ҳимоячи ЛаЛигада 8та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo