

“Барселона”нинг ПАОК сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган 22 ёшли ҳимоячиси Мусса Ваге тиззасидан оғир жароҳат олди. Маълумотларга кўра сенегаллик футболчи Испанияда операция қилинади. Унинг тикланиши учун эса бир йил вақт кетиши кутилмоқда. Ҳатто футболчининг фаолиятини якунлаши борасидаги вариант ҳам мавжуд.
Ваге жорий мавсум ПАОК сафида 12 та ўйинда қатнашиб, 1 та голли узатма берган.



