UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Барселона" ғалаба қозонди Янгиликлар

"Барселона" ғалаба қозонди

Испания чемпионати, 32-тур баҳси "Барселона" - "Бетис" ўйинидан матнли онлайн трансляцияни ушбу саҳифа орқали ўқиб борасиз.

Испания чемпионати, 32-тур.

"Барселона" - "Бетис" 3:1

Голлар: Месси (15-пенальтидан, 86), Фигерас (67-ўз дарвозасига), Кастро (68)

"Барселона": Хосе Пинто, Дани Алвес, Бартра, Маскерано, Адриано, Бускетс, Хави, Иньеста (Фабрегас, 79), Санчес, Месси, Педро (Неймар, 79).

"Бетис":
Адан, Хуанфран, Амайя, Фигерас, Хуан Карлос, Н′Диай, Л.Рейес, Ноно, Вадильо (Молина, 61), Лео Баптистао (Б.Родригес, 82), Седрик (Рубен Кастро, 61).

Огоҳлантиришлар:
Л.Рейес (60), Амайя (78).



90+3` Ўйин тугади. "Барселона" ғалаба қозонди!

90` Учрашувга ҳакам 3 томонидан  дақиқа вақт қўшиб берилди.

88` Хави ўрнида Сонг майдонга тушди.

87` "Барселона" учрашувдаги иккинчи пенальтиси ишлади. Яна бир голни эса "Бетис" ҳимоячини ўзи киритиб юборганди.

86` ГОООООООООЛ! Мессининг пенальтидан тепган тўпини Адан қайтарди. Қайтган тўпни эса Месси қийинчилик билан бўлсада  дарвозага йўллади.

84` Пенальти "Бетис" дарвозаси томон.

83` "Бетис" хавфли ҳужум қилди. "Барселона" жарима майдончаси олдидаги палапарчиқликдан сўнг мезбонлар ҳимоячиси тўпни дарвозаси олдидан узоқлаштирди.

82` Месси айёрлик ишлатди. Лекин унинг бу қилиғига ҳакам алданмади. Пенальти йўқ, тур ўрнингдан Месси.

80` Иньеста бугун ёмон ўйнамади. Лекин ўзининг ўйинини кўрсатди ҳам деб бўлмайди. Ўртача.

79` Иньеста ўрнига Фабрегас ва Неймар Педронинг ўрнини эгалламоқда.

77` Алексис Санчес ҳозир "Бетис" дарвозасига учинчи тўпни киритиши мумкин эди. Унинг зарбаси дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

72` "Бетис" сўнгги дақиқалар ичида анча фаоллашган эди ва бу ўз мевасини берди. Бугун меҳмонлар футболчилари икки бор гол киритишди. Фақатгина биттасини ўз дарвозаларига киритб қўйишди. Ҳозирча 2:1 "Барселона" фойдасига. Лекин  ҳали "Бетис"да имкониятлар бўлишига ишонса бўлади. Каталония жамоаси ҳимоясида етарлича камчиликлар кўзга ташланмоқда.

68` ГООООООООООООООООЛ! Кастро! 2:1! "Бетис" тезкорлик билан жавоб қайтармоқда. Ўйиндаги "интрига" тезда қайтди. Кастро бу вазиятда яхши ҳаракат қилганини айтиб ўтиш лозим.

67` ГОООООООООООООЛ! Автогол! 2:0! "Бетис" ҳимоячиси Фигерас ўз дарвозасини ишғол этиб қўймоқда.

66` "Барса"нинг жавоби! Иньеста ҳозир орадаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди. Лекин "Бетис" ҳимоячиси бунга қаршилик қилди ва хавфни бартараф этди.

65` "Бетис" уйғонди! Бирин-кетин ҳужумлар уюштирилди Пинто ва "Барса" ҳимоячилари ҳозир аниқроқ ҳаракат қилишди.

60` "Бетис" ҳужумда яхши ҳаракатлана олмаяпти. Уларга ўзларига бўлган ишонч етишмаётгандек.

58` "Бетис"да яхши имконият пайдо бўлганди. Аммо бундан меҳмонлар наф чиқара олишмади.

55` Пинто давозаси олдида деярли вазиятлар бўлмаяпти.

52` Хавини жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тусини устидан ўтиб кетди.

51` "Барселона" чиройли ҳужум уюштирди. "Бетис" ҳимоячилари уни бартараф этишда қўполлик ишлатишди. Жарима тўпи.

48` "Барселона" устунлиги остида бошланмоқда иккинчи бўлим ҳам.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

45` Биринчи тайм тугади. Танаффус!

44` "Бетис" ўйинни майдон марказига кўчира олди. Адан бироз дам олса бўлади.

42` Мессининг хавфли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Адан бу ерда ожиз қолган эди.

39` Баптистао Пинто томон ошиқаётган бир пайтда орқасидан келган Бускетс ўзининг идеал "подкат"и билан ундан тўпни олиб қўйди.

37` "Барселона"нинг навбатдаги ҳужуми. "Бетис" ҳимоячиларига ҳозирда осон бўлмаяпти.

34` "Барселона" рақибига босим уюштирмоқда.

30` "Бетис" учрашув аввалидаги фаолликни кўрсата олмаяпти.

26` Месси ва Дани Алвешнинг режаларини рақиб ҳимоячилари пайқаб қолишди ва уни барбод қилишди.

25` "Барселона" майдонда ўзини эркин ҳис этмоқда.

21` "Барселона"нинг комбинацион ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Адрианонинг узатиб берган тўпига Санчес улгурмади.

18` "Барселона" бироз ҳимояга эътиборини қаратишга мажбур бўлмоқда.

17` "Бетис" олдинга ўтмоқчи. Уларнинг ҳужумларини "Барса" ҳимоячилари бартараф этишмоқда.

16` Бу гол учун Месси Санчесга миннатдорчилик билдириб қўйиши керак. Алексис жуда чиройли ҳаракат қилиб, "Бетис" ҳимоячиларини довдиратиб қўйди. Қойил!

15` ГООООООООООООООЛ! Месси! 1:0! Лионель Месси дарвозабонни алдади ва тўпни ўнг бурчакка жойлаб қўйди.

14` Алексис Санчес нималар қилди??? "Бетис" ҳимоячиси уни йиқитиб қолишдан бошқа чора топа олмади. Пенальти!

11` Хави ва Адан! Ажойиб зарба ва супер "сейв"! "Реал"нинг собиқ дарвозабони "Бетис"ни голдан қутқариб қолмоқда.

10` "Барселона" фаоллашди. Бускетс ҳозир боши билан дарвозани ишғол этиши мумкин эди.

9` "Барселона"нинг позицион ҳужуми. Алексис Санчес тўпни қабул қилиб олишда хатога йўл қўйди.

8` "Барселона" ҳозирча ҳужумда фаоллик кўрсата олмаяпти.

6` "Барселона" тўп назоратини ўз қўлига олмоқчи.

4` "Бетис" бугун ҳимояда ўйнамоқчи эмас. Меҳмонларнинг ҳужуми давом этмоқда.

3` "Барселона" ҳужум уюштирди. "Бетис" ҳимоячилари бу вазиятда ишончлироқ ҳаракат қилишди.

1` Учрашув бошланди!

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионат доирасидаги "Барселона" - "Бетис" ўйинидан матнли трансляцияни олиб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

Учрашув соат 21:00 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика