

Туринликлар бошқа футболчилар, жумладан "Арсенал"дан Якуб Кивёр каби Лангле вариантини ҳам ўрганишмоқда.
Лангле ўтган мавсумни "Астон Вилла"да ижара асосида ўтказди. У бу вақт давомида барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Ҳимоячининг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўйинчини 10 млн еврога баҳоламоқда.



