

AS нашри хабарига кўра, каталон клуби ўтган йилнинг қишида жамоа марказий ҳужумини кучайтириш мақсадида бир қатор номзодларни кўриб чиққан. "Кўк-анорранглилар" шорт-листида "Ред Булл Зальцбург" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳам бўлган. Аммо "Барселона" раҳбарияти ёш футболчининг жамоада ўйнаб кета олишига ишонмаган ва якунда Кевин-Принс Боатенг номзоди маъқул кўрилган эди.



