

Жорий мавсум якунланганидан сўнг, Каталония клуби бу футболчини ўз сафига қайтаради. Бу қарор "Вильярреал"га қарши баҳсдан (2:2) сўнг қабул қилинди. Трансфер ҳуқуқини қайта сотиб олиш учун "Барселона" 3 млн. евро тўлаши керак бўлади.
Суарес 2013 йилдан 2015 йилгача "Барселона" иккинчи жамоаси шарафини ҳимоя қилган.



