"Барселона" де Йонг билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
29 июн 2025
Ярим ҳимоячи Френки де Йонг "Барселона"да қолади.

"Diario Sport" маълумотига кўра, клуб ва футболчи шартнома шартлари борасида қисман келишувга эришган. Унга кўра янги шартнома 2029 йилгача мўлжалланади. Де Йонгнинг маоши Нико Уильямснинг "Атлетик"дан сотиб олинадиган маблағига қараб аниқланади.

Ўтган мавсумда де Йонг барча турнирларда 46 ўйинда қатнашиб, 2 тадан гол ва ассист қайд этди.

Де Йонг билан амалдаги келишув келаси ёзда якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport