

Испан гранди "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндогандан кўра унинг жамоадоши Бернарду Силвани афзал кўради. Бироқ клубнинг молиявий ҳолати туфайли биринчисининг жамоага таклиф қилинишини талаб қилади.
Маълум бўлишича, Силвани харид қилиш учун "Барса" 80 млн фунт сарфлашига тўғри келади. Бу ўз-ўзидан ҳозирча имконсиз. Гюндоганнинг АПЛ вакили билан амалдаги битими мавсум охирида якун топади. Унинг Испанияга кўчиб ўтиши кўпроқ фойдали бўлиши мумкин.



