"Барселона" "Аякс"дан Антонини нишонга олди. Музокараларда Дани Алвес иштирок этмоқда

Alisher
24 мар 2022, 13:47
"Барселона" "Аякс" ҳужумчиси Антонини харид қилмоқчи.

Қайд этиш керакки, бразилиялик каталонияликларнинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади бўлади.

Музокаралар жараёнида асосий ролни Антони билан 2019-2020 йилларда Сан-Паулуда ўйнаган "Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес бажармоқда.

"Аякс" бразилияликни 40 млн еврога баҳоламоқда.

Антонининг Амстердам клуби билан тузган шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. 22 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсум "Аякс" таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: UOL