"Барселона" Артурнинг таништирув маросимига мухлисларни киритмайди

Aslanov Jasurbek
12 июл 2018, 13:07
"Барселона" ўз расмий сайтига "Гремио"дан харид қилинган Артурни таништириш маросими бўйича маълумот юклади.

Унга кўра, футболчини таништириш маросими 12 июль куни "Барселона"нинг уй стадиони "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. Айни дамда аренада таъмирлаш ишлари кетаётганлиги туфайли, Каталония клуби бу маросимга мухлисларни киритмасликка қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Артур трансфери учун "Гремио"га 31 млн. евро ва бонус сифатида яна 9 млн. евро тўлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia