

Жамоа 7 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.
"Барселона" 21 йил ичида илк маротаба Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмади. Жамоа 2000/01 йилги мавсумда "Милан" ва "Лидс" бор гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганди. Ўша йили УЕФА кубогида иштирок этган "Барса" якунда ярим финалда мусобақанинг бўлажак чемпиони "Ливерпул"га ютқазган.
2003/04 йилги мавсумда эса "Барселона" Ла Лигада олтинчи ўринни эгаллагани учун ЕЧЛда қатнашмаганди.



