"Барса"га Погба билан шартнома имзолаш таклиф этилди. Каталонияликлар Райоланинг комиссияси ва МЮ хавбекининг маоши сабаб шубҳаланишмоқда

Alisher
15 окт 2021, 16:30
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг хизматлари "Барселона"га таклиф этилди.

Каталонияликларга француз билан келаси ёзда текинга шартнома имзолаш таклиф этилмоқда. "Барса" бу имкониятни кўриб чиқишга тайёр.

Шу билан бирга "кўк-анорранглилар" хавбекнинг агенти Мино Райоланинг комиссияси, шунингдек Погбанинг юқори маоши сабаб трансферни амалга оширишларига шубҳа қилишмоқда.

28 ёшли ўйинчи жорий мавсум АПЛ доирасидаиг 7та ўйинда майдонга тушиб, 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN