UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  5 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  11 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  16 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Барча бирдек эътиборда! Янгиликлар

Барча бирдек эътиборда!

Теглар :  Бунёдкор
Ноябрь ойининг илк кунларида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фонди «Бунёдкор» футбол клуби билан ҳамкорликда пойтахтимизда жойлашган Меҳрибонлик уйлари ўртасида турнир ўтказди.

«Бунёдкор» академияси майдонларида бўлиб ўтган мусобақада пойтахтимиздаги 21, 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоалар, Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси иштирок этди. Саккиз жамоа икки гуруҳда ғолиблик учун кураш олиб борди. Ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси ва 22, 23, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари жамоалари ярим финалга йўл олишди. 

Финал йўлланмаси учун курашда рақибларидан устун келган 22 ва 23-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари чемпионлик учун курашган бўлса, андижонлик болалар 30-сон Меҳрибонлик уйидан ташриф буюрган тенгқурлари билан куч синашди. Қизиқарли учрашувлардан сўнг андижонлик меҳмонлар учинчи ўринни ўзиники қилган бўлса, биринчи ўрин 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари насиб қилди. 

Мазкур турнирни ташкил қилиниши, ўтказилишида «Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар фондининг Ҳарбий-спорт гуруҳлари кординатори Полихрониди Илья Петрович жонбозлик кўрсатганини таъкидлаш ўринли.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика