Банега мавсум охиригача четлатилди

Aslanov Jasurbek
1 май 2019
"Севилья" ярим ҳимоячиси Эвер Банега Испания футбол федерацияси томонидан жазоланди.

"Жирона"га қарши ЛаЛиганинг 35-тур учрашувида хавбек қўпол ишлагани учун қизил карточка олган эди.

Маълумотларга кўра, Испания футбол федерацияси Банегани тўртта ўйинга дисквалификация қилди. Шундай қилиб, у жорий мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

Банега жорий мавсум ЛаЛиганинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 3та гол урди ва 4та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca