Балотелли янги жамоаси билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
16 янв 2019, 13:29
"Ницца" форварди Марио Балотелли "Марсель"га ўтишга яқин турибди.

Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, томонлар келишувга эришган. 28 ёшли футболчи ушбу мавсум якунланганидан кейин эркин агент сифатида "Марсель"га ўтади ва у ерда йилига 2 миллион евро маош олади.

Марио бу мавсумда жамоаси таркибида 10 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/gianlucadimarzio