Баллак: "Бавария"га айнан Гвардиола каби мутахассис керак"
Aslanov Jasurbek
20 май 2015, 13:14
"Бавария" ва Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Михаэль Баллак таъкидлашича, мюнхенликларнинг сўнгги муваффақиятсизликларида бош мураббий Хосеп Гвардиолани айблаганлар ноҳақ.
"Пеп юқори даражали мутахассис ва "Бавария"га айнан шундай мураббий керак. Гвардиолага ёғилаётган танқидлар таниш. Жамоамиз фақат Германия чемпиони бўлганида ўзим ҳам танқидларга учраганман" - дейди Баллак.