UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  88 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  1 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 19:01Англия Кубоги. "Манчестер Сити" - "Эксетер". Асосий таркиблар маълум!  5 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  1 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  8 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  5

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон"га Илҳом Мўминжонов сабаб келдим" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Сурхон"га Илҳом Мўминжонов сабаб келдим"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Иккала жамоа илк турда мағлуб бўлганди. Шу боис бугун жамоалар фақат ғалаба учун борини бериб ўйнади. Футболчилар биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри хатолар бўлди, уларни кўриб чиқамиз. Лекин йигитлар борини бериб, катта меҳнат қилиб ҳақли ғалабага эришдик. Рақибга босим ўтказмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам босим қилиш керак. Тезкор голдан кейин йигитлар хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик", - деди Баҳром Ҳайдаров.

- "Сурхон"га расман бош мураббий этиб тайинландингиз. Бироқ аслида жамоани бошқа инсон бошқарётгани ҳақида миш-мишлар юради. Бунга ойдинлик кирита оласизми?
- Бу саволни кутгандим. Сабаби 3 кун олдин "Сурхон"га бош мураббий этиб тайинландим ва мухлислар орасида ҳам шундай гап-сўзларни эшитдим. Жамоа ичида бу борада суҳбат бўлди. Йигитларга бу ерга бош мураббий сифатида келганимни ва барча машғулотларни ўзим олиб бораман, рақибларга қарши тактикаларни мен танлайман деб тушунтирдим.

- "Сурхон"га айнан кимнинг таклифи билан келдингиз?
- Илҳом Мўминжонов дисквалификация туфайли айни пайтда ҳеч қайси жамоада ишлай олмайди. Айнан у мени раҳбариятга таклиф қилган. "Сурхон" клуби раҳбарлари билан музокара ўтказдик ва келишувга эришдик. Мендан ташқари яна 2-3 нафар мураббий номзод бўлган экан. Ишонч билдиришгани учун, шу фурсатдан фойдаланиб "Сурхон" клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Қаерда ишлаган бўлсам ҳам фақат олдинга интилиб келганман.


Шаҳбоз Ғуломов

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика