UZ

Сўнгги янгиликлар

02:38Маротта Санчес билан 3 йиллик шартнома тузилишини маълум қилди  0 02:23ЕЛ. МЮ 1/4 финалда ким билан ўйнайди?  1 02:13ЕЛ. Сўнгги дақиқаларда урилган гол "Манчестер Юнайтедга" ғалаба келтирди  0 02:00ЕЛ. Испан клубидан устун келган "Интер" чорак финалга йўл олди  1 01:45ПСЖ: Мбаппе сафга қайтаётган бир пайтда Верратти жароҳатга йўлиқди  0 01:18ЕЛ. Лукаку Ширернинг рекордини такрорлади  0 01:03Аке: "Ман Сити" Англияда охирги 10 йилнинг энг яхши клубидир"   6 00:39"Милан" "Зенит" футболчисига қизиқиб қолди  0 00:31Клопп Ловренга ўринбосар топди   1 00:24ЕЛ. "Шахтёр" "Вольфсбург"ни, данияликлар "Истанбул"ни мусобақадан чиқариб юборишди  0 00:16"Ювентус" 5 нафар мураббий билан музокара олиб борди. Улар орасида Зидан ва Почеттино ҳам бор   1 00:00ЕЛ. "Интер" ва МЮ иштирокидаги учрашувлар старт олди (онлайн ҳисоб)  0 23:59"Бенфика" Кавани билан шартнома имзолашга яқин   1 23:54"Ман Сити" 41 млн фунтга нидерландиялик футболчини харид қилди  13 23:38"Саутгемптон" Салисуни харид қилди  1

Баҳром Ҳайдаров: "АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди"

Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин оган АГМК – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
Албатта, бундай мағлубиятга учраш ҳар бир жамоа учун жуда аламли. Лекин бугунги ўйинда хурсанд қилгани, ҳар бир футболчимиз ўйинга режалаштирилган тактикани тўлиқ бажаришди. Омад келмади ва футболчиларнинг техник маҳорати озроқ панд берди.
Умуман олганда, жамоа вазифани тўлиқ бажарди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқсак, ким қаерда хато қилганини кўриб чиқамиз.

Дарвозабон ўйин бошидан бошлаб кўп вақт чўзди...

Ҳар хил ўйин бўлиб туради. Биз бугун дуранг учун келмагандик, чунки турнир жадвалдаги ҳолатимизга кўра ҳар бир ўйинда уч очко учун ўйнашимиз керак. Дарвозабонимиз жамоадошларини ўз позициясини эгаллаб олишлари учун шундай қилгандир.

Бутун ўйин давомида АГМК ташаббусга эга бўлди, мезбонлар ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ҳисобламайсизми?

Албатта, жамоа ғалаба қозонгандан кейин ҳақли равишда ғалаба қозонган бўлади, биз ноҳақ мағлубиятга учрадик демоқчи эмасман. Ҳар бир ўйин ва ҳар бир рақибга қараб ўйин стратегиясини ишлаб чиқишимизга тўғри келади. Масалан, кечаги ўйин ҳам кўрсатди, очиқ ўйин нималарга олиб келишини. АГМК функционал томондан биздан кучлироқ, агар очиқ ўйин кўрсатганимизда ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. Биз ўз имкониятимиз кутдик, бир-икки вазият бўлди, ундан фойдаланганимизда, балки натижа бошқачароқ бўларди.

Шавкат Саломовнинг йўқлиги қай даражада таъсир қилди?

Албатта, ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, айниқса, Шавкат Саломовдек маҳоратли футболчини. Лекин биз ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз лозим. Дисквалификация муддати тугади, ўйлайманки, у кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

+2   
21 июн 05:11:57
Real 79
илхом акани олиб келиш керак федрасияга илтимос килиб аф этинг деб
+1   
20 июн 23:02:54
Sardor Real madrid the best
Olg'a AGMK. Olmaliq sen bilan. Nasib qilsa bu yil Lokoni ornini egallanglar. Qosimovga raxmat
+1   
20 июн 22:53:23
Oshqovoq
Championat.asia мухлислар ва мутахассислар ўртасидаги ижтимоий алоқани таъминлаб бермоқда. Биламан, ҳамма мураббийлар ўзини интервьюси остидаги камментарийларни қизиқиб кузатади.

Имкониятдан фойдаланамиз! Баҳром ака, очиғи сиз ўзингизни кўрсатишга интилаяпсизу самара йўқ. Сиз билан битта гаплашиб ҳафсалам пир бўлган. Қаддингиздан кўра баландроқ сакрашга ёки ўзингизни улуғвор кўрсатишга интиларкансиз.

Сизга энг тўғри гапни айтаман, мавсум якунига Суперлигадан туширвормай эплаб туринг Сурхонни. Кейин "вой мани акахонларим" деб Мўминжонов келади. Истасангиз ёнида ёрдамчи бўлиб қолинг.

Лекин характерингизни яна бир ўйлаб кўринг ака, бунақа билан узоққа бориб бўлмайди.
   
21 июн 13:19:50
Сурхон футбол клуби
Сурхон кучли учликни эмас, кучли унликни сендан кутиб коламан!!! Факат про лигага тушиб кетма, мухлисларнинг нечи йилик орзуларини чипака чикарма. Бу кунларни кимлар кутиб максадига етди, кимлар эса йук. Азиз ибрагимов ва Сулаймоновни асосий таркибда уйнатиш керак, жуда кеч замена киляпти, улар майдонда узларини унглаб олгунича уйин тугаб коляпти.
   
21 июн 00:34:59
Emocciya
Эсиз сардоба
   
21 июн 00:34:07
Emocciya
Пулларимни кайтариб беринг
   
21 июн 00:33:27
Emocciya
Мени хозирги Сурхоним!!! мени Сурхоним эмас
   
20 июн 23:10:57
Aliz
Bahromjon har turga bahonalarni eng zurlarini tahlab quyavering.
   
20 июн 22:51:48
Граф Монтo Kpиcтo
Нефчини единг, Сурхони емокдасан. Тез командани топшир. Хамма билади командани бошка одам бошкаришини.
-1   
20 июн 23:35:11
Димка!
Куркиб маглубиятни олдиндан тан олибсизку эх эркак эркак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг