UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Охирги бир йил давомида энг кўп ҳақ олган спортчилар рейтинги эълон қилинди (Forbes)  1 19:55Суперлига. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 2:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  50 19:40“Реал”нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 19:20Алекс Фергюсон Стивен Жеррардни мақтади  7 18:50Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли ҳақида гапирди  3 18:40Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  49 18:32"Аталанта" форварди Сапата фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 18:11"Челси" Тиагу Силванинг шартномасини узайтириш бандини фаоллаштиради  0 18:00Кахи Махарадзе миллий чемпионатда "Локомотив" таркибидаги 150-ўйинини ўтказди  2 17:48"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси де Пауль учун даъвогарлик қилмоқда  0 17:27К-лига. "Канвон" "Ульсан Хёндэ"га қарши ўйинда 90+3 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 17:01Ла Лига. "Атлетико" бугун бўлиб ўтадиган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  5 16:45Olamsport: Камару Усман яна жанг қилмоқчи, UFC раҳбари Фергюсон ҳақида фикр билдирди ва бошқа хабарла  2 16:41Локателли ПСЖга ўтишга тайёр  1 16:18Ўзимизнинг карикатура: Суперлигада "Андижон"нинг ишлари юришмаяпти  11

Баҳром Ҳакимов: "Ашурматов "Истиқлол"даги фаолиятимга ёрдам беришини айтди" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Ашурматов "Истиқлол"даги фаолиятимга ёрдам беришини айтди"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Динамо" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Баҳром Ҳакимов ўз фикрларини билдирди.





- "Истиқлол"да ҳали амалга ошириладиган ишлар кўп. Фарғона вилоятида ташкил этилган "Ҳоким кубоги" мусобақасида ўйнаган жамоанинг таркиби кейинчалик ташкил этилган йиғинда тамомила ўзгариб кетган. Айрим футболчилар билан вақтида шартнома имзоланмаган. Сўнги таркиб ноилож холатда шакллантирилган. Мен "Хоразм" билан ўйиндан кейин барча футболчилар билан индивидуал тарзда суҳбатлашдим. Ким қаерда ўйнаган, нима иш билан шуғулланган, суриштирдим. Шундан сўнг оз бўлса ҳам камчиликлар кўзга ташланди. Гувоҳи бўлганларингдек, жамоаги ҳужумчи бошқа клубга ўтиб кетган. "Истиқлол"да олдин Сергей Лебедев, Анвар Бердиев ишлаган. Кейинроқ Баҳодир Шамсиддинов бош мураббий вазифасида ишлаган. Йиғиннинг охирги қисмида жамоага ҳужумчи келиб қўшилган, Маликшоҳ Расулов. Кейин чап қанот ҳимоячиси таркибга қўшилган. Бугун "Истиқлол" ёмон ўйнамади. Учрашув давомида кўрдик, жисмоний жиҳатдан камчиликларимиз бор экан. Икки марказий ҳимоячининг ўйини менга маъқул бўлди. 4-5 кунда жамоада янгилик қилиш қийин. Ютқазаётган вазиятимизда ҳам узатмалар орқали ўйин ташкил қилдик. Ким қайси чизиққа жавобгар, ким жавобгарликни зиммасига олади, қисқа фурсат ичида буни аниқ шакллантириб бўлмайди. Эндиликда назарий машғулотлар, муҳокамаларни ўтказишни бошлаймиз. Жамоага чақиришди, дарров келдим эмас. Аввал ўргандим, клуб раҳбарияти билан гаплашдим. Ҳолатни тушуниб тургандим. "Истиқлол" хусусий клуб, табиий холда молиявий имконият юқори эмас. Раҳбариятга айтдим, шартномаларни икки йилга мўлжаллаб тузиш керак. Яхши футболчи борми, кетиб қолаяпти. Ҳар йили янги жамоа тузилаверса, натижа бўлмайди. Клубнинг ўзини базаси бўлиши керак. Бош мураббий жамоадаги ҳар бир футболчини билиши керак.

- Сизни охирги бор "Турон" жамоасидаги фаолиятингиздан биламиз. Соғлигингиздаги муаммо туфайли Яйпан жамоасидан кетгансиз? "Истиқлол"да иш бошлашингизга нима сабаб бўлди?

- Клуб хомийлари билан гаплашдим. Аввал ҳам "Истиқлол"дан таклиф бўлган эди. Олдин жамоанинг мақсади ҳақида суриштирганман. Жамоанинг келажакдаги режалари ҳақида билиб, ўрганиб кейин таклифни қабул қилдим.

- "Турон" ва "Истиқлол" хусусий клублар ҳисобланади. Уларнинг фарқи қандай?

- "Турон"да раҳбарият билан доимий маслаҳат қилиб келаман. Айни дамда клубда инфратузилма юзасидан ислоҳотлар бошланган. У жамоадан кетган бўлсам ҳам клуб раҳбарияти билан ака-укадекмиз. Мураббийларга маслаҳат бера олмайман, чунки бу этикага тўғри келмайди. Қачон футболчи етиштириб чиқарилса, клубда натижа юзага келади, молиявий имконият юзага келади.

- "Истиқлол" раҳбариятига шароит борасида талаб қўясизми?

- Раҳбариятга босим ёки талаб билан натижа бўлмайди. Улардан шунча йиллик фаолият давомида футболчи етиштириб сотганлиги ҳақида сўрадим. Билишимча, жамоа қишки йиғинда кўпроқ сунъий майдонга шуғулланган. Табиий майдон сунъийдан фарқ қилади. Бирдан табиий майдонга ўтиб натижа қилиш қийин. Буни чорасини кўрамиз, захира майдонларига чим ётқизамиз.

- "Истиқлол"да кўп йиллар ўйнаб келган Анвар Ҳожимирзаев, Рустам Абдуҳамидов, Умар Адҳамзода каби футболчиларни ортга қайтариш режада борми?

- "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Истиқлол"даги фаолиятимга ёрдам беришини айтди. Олдин хато ва камчиликларни, кучайтирилиши лозим бўлган чизиқларни кўриб олайлик. Шундан келиб чиқиб жамоага янги футболчиларни таклиф этамиз. Бугун чап қанот ҳимоясида йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказдик. Футболчиларга бирон бир техник услубни амалга ошира олмаса эътироз қилмайман. Чунки уларга ёшлигида ўргатишмаган. Ёшликдан тарбиялаш керак.

- "Динамо"да ҳам ишлагансиз. Бугун собиқ жамоангизга қарши ўйнадингиз...

- "Динамо" декабрда йиғилган. Клуб таркибига жалб этилган футболчилар чертиб-чертиб танлаб олинган. "Истиқлол" йиғин кеч бошлангани, мураббийлар алмашгани жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатади. Баҳодир Шамсиддиновни ҳам тушунса бўлади. ПРО-Лигада рақобат кучли. Мен ҳам сўнгги вақтларда ёшлар билан ишлаётган эдим.

"Истиқлол"да тартиб-интизомни йўлга қўямиз. Мураббийлар штабини алмаштириш режада йўқ. Бировни бўшатишдан олдин унинг келажагини ҳам ўйлаш керак. Менда "А" лицензияси бор. Аввал ушбу лицензия билан Суперлигада ҳам ишланса бўларди.

- Мавзудан ташқари савол. 3 апрель куни "Насаф" - "Турон" учрашуви бор. Ҳар икки жамоада ишлаган мураббий сифатида шу ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Мен ҳар доим "Турон" биланман. Фикримча бу ўйинда "Насаф"нинг имконияти юқори. Лекин бу футбол, Исмоиловлар ўйинга қандай услуб билан боради, буни билмаймиз. Фаолиятим давомида кубок учрашувида бир жамоага 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Уйда чемпионат доирасидаги ўйинда 5:0 ютганмиз. Футбол шунақа, олдиндан бирон нарса дейиш жуда қийин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
31 мар 15:52:38
Otaxon
Ex usha damlar tarkib.P.Gizumchik D.Fayziev.Z.Xolmurodov.R.Berdiev -bitta xam uyinni qoldirmay stadionga borib kurardik.BAXROM XAKIMOV ZUR MURABBIY.mustaxkam soglik tilayman.katta raxmat aytaman
   
31 мар 12:15:25
shava-fan
Фаолиятим давомида кубок учрашувида бир жамоага 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Уйда чемпионат доирасидаги ўйинда 5:0 ютганмиз.
Ана шу уйин кайси жамоани ютганини айтмабтилада, майли ман айтаман. 21 аср бошларида кубокда Нефтчига Фаргонада 3:0 ютказиб Каршида СУПЕР камбек килгандила.
Яна Бир уйин эсимда Насаф-Темирйулчи (хозирги Кукон-1912) 88 чи дакикагача 0-2 юкариб туриб 3 дакика ичида 3-2 килганла.
   
31 мар 08:29:12
MAA_Aziz_MU
Sanko-liderchi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ashurmatov kuchli murabbiylarga maslahat beradigan darajaga yetibdimi?
Futbolchi beraman deganda
   
31 мар 07:40:13
Sanko-liderchi
Ashurmatov kuchli murabbiylarga maslahat beradigan darajaga yetibdimi?
   
31 мар 06:50:34
Баходиржон 1912
Бахромака Энг зури чунки Насафни ОЧЛ да Ярим финалга олиб бора олган,омад.
   
31 мар 06:06:29
Suleymanov Haerullo
Футбол тренерларига одий кулёзма ! Кимки клубни ёшларига этибор килса Ана уша мурабийни келажаги порлок. Буни Муминжонов мисолида курасизлар Иншаоллох Республика чемпионларини олиб колди клубда!
   
31 мар 05:20:58
Футбол мухлислар учун
Чемпионатимиздаги Артистларга киеслайдиган булсак Шерали Жураев ухшатаман Бахром Хакимовни Хакимов Боинг
   
31 мар 02:38:36
Intrermilan
Murabbiy emas bu beznesmen. Katta hato rahbariyat tomonidan
   
31 мар 00:04:08
Равиш
Бирор бир кучли лигада футбол уйнамаган булса хам катта футболни тушунадигон инсон.Вакт берилса баркарор ракобатбардош команда ярата олади.Истиклол имкон берадими йукми билмайман.Омад Бахром ака сиз кучли мураббийсиз.
   
30 мар 23:45:58
Urinov Bobirbek
Зур мураббий
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика