UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Месси, Кейн ва Роналду кучли учликда  1 21:45Россия Суперкубоги учун баҳс Осиё мамлакатида ўтиши мумкин  4 21:45Япония U-23 ҳақида нималар биламиз?  19 21:25“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади  2 21:14"Барселона" посбони: "Жамоанинг асосий дарвозабони бўлиш учун кўп ишлаяпман"  7 21:07Olamsport: Бокс бўйича жаҳон чемпионати мезбони расман маълум бўлди, Хабиб Нурмагомедов қачон жанг ўтказишини маълум қилди  1 20:53Умид Аҳмаджонов - Миллий олимпия қўмитаси янги президенти  129 20:44Жаҳонгир Сотволдиевга таъзия билдирамиз  4 20:40"Челси" Алексисга қизияптими? Конте жавоб берди  14 20:31U-23 Осиё чемпионати. Ироқ ва Малайзия чорак финалга чиқди  6 20:16Эшитдик-да! Забиҳилло Ўринбоев Япониядаги иккинчи ўзбек футболчисига айланиши мумкин  47 20:07Ишониш қийин! Месси "Реал"нинг 4 нафар тўпураридан кўп гол урди + ФОТО  53 19:24Вазият жиддийлашмоқда! "Реал" Криштиану Роналдуни сотишга тайёр  68 19:09АПЛнинг энг зўрларини биласизми?  9 18:53"Боруссия" Обамейянгни сотишга тайёр. Қанчага?  9

Баҳром Абдураҳимов: «Бизга савияли легионерлар керак» Янгиликлар

Баҳром Абдураҳимов: «Бизга савияли легионерлар керак»

Ушбу мавсумда “Андижон” жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири Баҳром Абдураҳимов бўлди.
У биринчилик баҳсларида 35 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этди. Ва албатта “Андижон” жамоасини олий лигага чиқишига муносиб ҳиссасини қўшди. Куни кеча Абдураҳимов “Футбол экспресс” газетасига интервью берди.

- Баҳром, “Андижон” ўз мухлисларига берган ваъдасининг устидан чиқиб олий лигага қайтди. Бу йўлда қийинчиликлар ҳам бўлгандир?
 - Албатта, қийинчиликсиз иш бўлмайди. Жамоамиз билан бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилдиб ўз мақсадимизга эришдик. Тўғри, осон ғалаба қозонган ўйинларимиз ҳам бўлди, лекин шундай учрашувлар ҳам бўлдики, катта куч сарфлашимизга тўғри келди. 1-лигада тўп суриб шунга амин бўлдимки, аслида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Қийин томони шундаки, майдонларнинг сифати яхши эмас, бемалол ҳаракат қила олмайсан. Бир сўз билан айтганда, яхшигина меҳнатимиз эвазига олий лигага қайтдик.

- “Андижон” учун қайси ўйинлар қийин ўтди дея оласиз?
 - Бизнинг жамоага барча клублар етарлича қаршилик кўрсатишди. Деярли барча ўйинлар осон бўлмади, айниқса ўз майдонимизда “Машъал” ва сафарда “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўйинлар анча оғир кечди. “Машъал”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учрадик. Ўша баҳс 1-ўрин соҳибини аниқлаб берарди. Биз ютишимиз керак бўлган учрашувда мағлубиятга учрадик. Шунга қарамай, бу мағлубият ҳеч нимани ҳал қилмади ва якунда мақсадимизга эришдик.

- Жамоангиз шу таркиб билан олий лигада яхши ўйин кўрсатишига ишонасизми?
 - Албатта, ишонаман. Чунки жамоамизнинг негизини маҳаллий ўйинчилар ташкил қилади. Таркибга 1-2 нафар маҳоратли футболчиларни таклиф қилиб, ёшларга, айниқса, ўзимизнинг йигитларга имконият беришса, ўйлайманки, “Андижон” яқин йиллар ичида юқори ўйинлар учун курашадиган жамоага айланади. Азамат Абдураимов жуда яхши жамоа шакллантирмоқда ва бу таркиб бемалол олий лигада ўзини кўрсата олади.

- Легионерлар жамоага қанчалик керак деб ўйлайсиз?
 - Биласизми, бу мени ўйлантирадиган савол. Фикримча, легионерлар керак, лекин қандай легионер?.. Майли келсин, ўйнасин, ўз ўйини билан маҳаллий футболчилардан кучлироқ эканлигини ҳар тарафлама исботлаб қўйсин. Хориждан катта маблағ эвазига келса-ю, маҳаллий футболчилар зур ўйнамаса уларни нима кераги бор?! Ундан кўра андижонлик ёшларга имконият берилгани яхши. Мана, “Бунёдкор”даги Пишур ҳақиқий легионерга хос ўйин намойиш этди. У 25та учрашувда рақиблар дарвозасини 19 бор ишғол этиб тўпурар бўлди. Легионер ана шундай бўлиши керак. Қисқаси, бизга ҳам шундай савиядаги легионерлар керак.

- “Андижон”даги шароитлар қониқарли даражадами?

 - Бу борада ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас. Клуб раҳбарияти барча шароитларни аъло даражада яратган. Яшаш шароитидан тортиб, машғулотлар жараёнигача ҳеч қандай эътироз йўқ.
 
Х.Васиев суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  437
"Реал" тарихда илк бор ўз майдонида "Вильярреал"га мағлуб бўлди "Реал" тарихда илк бор ўз майдонида "Вильярреал"га мағлуб бўлди
Испания чемпионати 19-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" -...  381
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг