UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  3 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  1 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  0 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  6 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  56 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  13 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  5 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Ёш ўйинчиларимиздан кўнглим тўқ"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Эронга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида иштирок этди(2:3). Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фикр билдирадиган бўлсам, ёшларимизнинг ўйинидан кўнглим тўлди, яхши ўйин кўрсатишди. Лекин, жуда кўп камчиликларимиз бор. Яхши биласизлар, орада катта танаффус юзага келган эди. Шунга қарамасдан йигитлар яхши ўйнашди. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

- 2016 йилги Осиё чемпионатидан сўнг Эрон билан Ашҳободдаги Осиё ўйинларида ҳам ўйнадик ва мана бугун. Бу учта ўйин ўртасида фарқ борми? Чунки, рақибда ва бизда таркиб ўзгарди...

- Эътибор берган бўлсангиз жуда кўп ёш ўйинчилар етишиб чиқди. Уларга эътибор бермоқдамиз. Эрон билан биринчи учрашувда уларнинг айримлари дебют қилишди ва ҳаяжонда ўйнашди. Бугун эса ишончли ҳаракат қилишди. Ўзимизнинг иккита хатоимиз сабаб биринчи бўлимда гол ўтказиб юбордик. Рақибнинг учинчи голи эса чиройли чиқди, очиғи қарсак чалиш керак. Лекин, йигитлардан кўнглим тўқ. Бир йилдан бери ўзимизда ўйнамагандик. Аввалги ўйинда ёши катта ўйинчиларимиз ҳам хато қилди. Ёшларимизда бироз ҳаяжон сезилди. Бундан кейин халқаро ўйинлар орқали Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрамиз. 

- Жароҳат олган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?

- Уларнинг ҳолати яхши. Фақат жароҳатланганларни бугун туширмадим. Бизга ҳали керак улар. 10 кунлардан кейин бутунлай машғулотларда иштирок этишни бошлашади. Ноябрь ойида бир ойлик йиғин ўтказамиз. Шу йиғинда яна бир қатор ёшларимизни ва жароҳат олган ўйинчиларни синовдан ўтказиб оламиз. Назорат ўйинлари бўлади. Бу борада музокара кетяпти. Рақиблар рози бўлса кўпроқ назорат учрашувларини ўтказамиз. 

- Назорат ўйинларида рақиблар аниқми?

- БААда турнир бўлиб ўтади. У ерда БАА, Япония ва бошқа Европа терма жамоалари иштирок этиши кутилмоқда. Қирғизистон билан ҳам назорат ўйинларида қатнашамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика