UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  10 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар" Янгиликлар

БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг амирлик спорт журналисти Жон Маклий БАА терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

- Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси саралашдаги рақибларини билиб олди. Гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- БАА қийин гуруҳдан жой олди, аммо воқеалар ривожи бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Эрон гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринга асосий даъвогар. Қатар ва БАА учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллашса керак. Икки араб мамлакатлари тўртинчи босқичга йўл олишлари керак.

- БАА терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл олиш имкониятлари қандай баҳолайсиз?

- Имкониятлар яхши, сабаби мундиал иштирокчилари сони кўпайтирилди. Бундай яхши имконият бошқа бўлмайди. Иккинчи саралаш босқичидаги ўйин сифатидан кўнглим тўлмади. Жаҳон чемпионатига чиқишни ҳохласак яхшироқ футбол намойиш этишимиз керак. Айниқса ҳимоячи чизиғини яхшилаш керак. Ярим ҳимоя ва ҳужумдаги ўйинчиларни тўғри танлаш керак. Таркибимизга баланс етишмаяпти. Амирликлар вакиллари ЖЧ-2026га қўшимча плей-офф босқичи орқали чиқишлари ҳақиқатга яқинроқ.

- Гуруҳдаги асосий рақиблар: Эрон, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳақида гапириб ўтсангиз? Уч терма жамоа ҳам БААдан кучлироқми?

- Агар Эрон гуруҳда ғолиб бўла олмаса, мен шок ҳолатига тушишим аниқ. Улар ҳар тарафлама қолган жамоалардан устун. Шунингдек, форслар ЖЧнинг мунтазам иштирокчилари. Ўзбекистон - ажойиб терма жамоа. Таркиб иқтидорли ёшлар билан тўлган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларини ҳам кузатиб бораман. Ёш футболчилар секин асталик билан миллий терма жамоага ўтмоқда. Яқин келажакда терма жамоангиз Осиё грандлари қаторидан жой олишини тахмин қиламан. Қатар терма жамоаси авлодлар алмашинуви ва ўтиш даврида деган бўлардим, лекин шунга қарамай улар кетма-кет иккинчи маротаба Осиё кубогида ғалаба қозонишди. Бу даҳшатли натижа. Акром Афифнинг бир ўзи ўйин натижасини ҳал қилиб қўйиши мумкин бўлган футболчи.

- БАА терма жамоаси Осиё кубогида омадсиз иштирок этди. Бош мураббий Паулу Бенту ҳам жамоада қолди. Жамоанинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Жамоа ўтиш даврида ва ўз ўйинини изламоқда. Бош мураббий Бенту ҳали ўз услубини жамоага сингдира олмади. Жароҳатлар ҳам бунга халал бермоқда, аммо Бенту ўйин сифатини тез орада кучайтириши керак. Расмий ўйинларгача жуда кам вақт қолди.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика