UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Азиз Тўхтабоев: “Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: “Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг”

Coca Cola суперлигаси 18-тур “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” бош мураббий вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, осон ўйин бўлмади. Аввалдан “Насаф” кўпроқ қарши ҳужумда хавфли ўйин намойиш этишини билган ҳолда, бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Ҳужумларимиз ўхшамай қолди. Иккинчи бўлимда рақибга нисбатан яхшироқ тўп сурдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Натижада Холмуҳаммедовнинг индивидуал маҳорати эвазига ғалаба қозондик.

Асосий мақсадимиз бугун гол ўтказиб юбормаслик эди. Негаки, ўз майдонимизда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг. Турнир жадвалидаги ўрнимиз шуни тақозо қилади. Бугунги ўйинга махсус режа билан майдонга тушгандик.

Бугунги ғалабамиз Қўқон ҳалқига  мустақиллик байрами олдидан ўзига хос  совға бўлди. Барча мухлисларимизни келаётган мустақиллик байрами билан табриклайман . Уларга бизни қўллаб туришгани учун чексиз миннатдорлигимни билдираман.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика