Азиз Ғаниев БАА чемпионати 3-тур рамзий жамоасида!
20 сен 2022 10:32
Янгиликлар
Азиз Ғаниев БАА чемпионати 3-тур рамзий жамоасида!
"Шабаб Ал Аҳли" сафида жавлон ураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев Форз кўрфази лигаси 3-тур рамзий жамоасига киритилди.
Осиё Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" сафида БАА чемпионати стартидаги 3 баҳснинг барчасида қатнашди.

24 ёшли хавбек 3-турдаги фаоллиги эвазига БАА оммавий ахборот воситалари томонидан эътироф қилиниб, тур рамзий терма жамоасидан ўрин эгаллади.
Маълумот учун, Ғаниев жамоаси ҳозирда турнир жадвалида 6 очко билан кучли тўртликда бормоқда.
Бундан ташқари, Азиз ОЧЛда ҳам фаоллиги билан ажралиб турибди – у 5 ўйинда 3 та гол урди ва жамоасининг кейинги босқичга чиқиши учун катта ҳисса қўшди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар