

Азар февралда тўпиғидан жароҳат олиб, мавсумда иккинчи бор лазаретга йўл олишга мажбур бўлганди. Бельгиялик деярли мавсумни ўтказиб юбориши кутилганди, аммо коронавирус пандемияси вингернинг рестартга қадар тикланишига имкон берди. Асенсио эса ўтган йилнинг ёзида тиззасидан оғир жароҳат олди ва бу мавсум майдонда тушмади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Эйбар” беллашуви 14 июнь куни “Альфредо ди Стефано” ўйингоҳида бўлиб ўтади.



