Азар: "Реал"да бахтлиман"

Aslanov Jasurbek
3 сен 2021, 20:04
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар Мадрид клубидаги ўрни ҳақида гапирди. У Испания пойтахтида бахтли эканига ишонади.

"Реал"да бирор нарсадан норози бўлмаганман. Бу ерда жуда бахтлиман, ҳозир эса кўпроқ майдонга тушишни ва гол уришни хоҳлайман. Мадридда бахтлиман, бу ерда яшаш менга ёқади. Ишончим комилки, ҳали ҳам жамоага кўп ёрдамим тегади", — деди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Азар 2019 йилда "Челси"дан "Реал"га 115 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Ушбу мавсумда у уч марта майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда футболчи Бельгия терма жамоаси ихтиёрида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›