Азар "Реал" билан шуғулланмаяпти

Alisher
3 фев 2021, 12:28
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Эден Азар жамоасининг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборди.

Футболчи мушакларидаги чарчоқ сабаб умумий гуруҳ билан шуғулланмаяпти. 

Бельгиялик футболчининг қачон сафга қайтиши номаълум.

30 ёшли вингер жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: COPE