Азар "Манчестер Сити"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда

Mirjalol Normatov
27 янв 2020, 20:57
"Реал" вингери Эден Азар 1 февраль куни "Атлетико"га қарши ўйингача сафга қайтмайди.

"AS" хабарига кўра, ўтган ҳафтада футболчи тўп билан машғулот ўтказган. Бироқ "қаймоқранглилар" тиббиёт штаби футболчининг ўйинларга қайтишига рухсат бермаган.

"Реал" футболчини 26 февраль куни ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўтадиган ўйинга қадар сафга қайтаришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эден ноябрь ойи охирларига жароҳатланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›