UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Карикатура: "Олд Траффорд" ресторанида нима гаплар?  1 19:36"Барселона" ҳимоячисига янги шартнома таклиф қилмоқчи  4 19:28Жорий мавсум 4та гол урган "Сити" ҳимоячиси шартномани узайтирди  1 19:09U23 Осиё чемпионати. Барча чорак финал иштирокчилари маълум бўлди  28 19:06"Бавария"дан навбатдаги супер трансфер  10 18:51"Эспаньол" - "Барселона". Кўк-анорранглилар қайдномаси билан танишинг  14 18:25"Келажагимиз умидлари" футбол фестивали водийдан бошланади  19 18:14Севган қизини тепган "Ливерпуль" футболчиси 12 ой жамоат ишларида қатнашади  15 18:02Крис ван Пуйвельде болалар футболи мутахассислари учун тақдимот ўтказди  4 17:58ЛаЛига. Хафсалани пир қилганлар терма жамоасида Зидан ва 4 нафар "Реал" футболчиси бор  33 17:39Икки ҳужумчи "Лестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 16:35ЛаЛига президенти Испания чемпионатидаги ҳолатдан норози  31 16:08Фарғонанинг "Истиқлол" клуби иқтидорли футболчиларни жамоага қабул қилади  7 15:52Уолкотт "Эвертон" учун тиббий кўрикдан ўтди  8 15:52“Металлург” Ирматов келганини тасдиқлади  30

Азамат Илёсов: «Месси деб чақиришларига ўрганиб кетдим» Янгиликлар

Азамат Илёсов: «Месси деб чақиришларига ўрганиб кетдим»

Биринчи лига иштирокчиси Нукуснинг “Орол” жамоасида ҳам келажаги порлоқ ўйинчилар талайгина.
Улардан бири Азамат Илёсовдир. 1996 йили Нукусда таваллуд топган Азамат ёшлигида кўплаб дўстлари каби, тўпни орқасидан қувиб юрган. Вақт ўтгани сари, ундаги интилиш кучайиб, миллионлар ўйини билан жиддий тарзда шуғуллана бошлади. Бугунги кунга келиб эса, Илёсов “Орол” ажралмас бир бўлагига айланиб улгурди. Бош мураббий Неъматулло Қутибоев уни майдоннинг ўнг қанот ҳимоясида ўйнатмоқда. Яқинда Нукусдаги ҳамкоримиз Адилбай Алланиёзов 17 ёшли ҳимоячидан championat.asia сайти учун махсус интервью олди.

 - Азамат, авваламбор суҳбатимизни футболга кириб келишингиз қандай кечгани ҳақида бошласак, зеро мухлислар ҳозир сиз ҳақингизда  унчалик ҳам кўп маълумотга эга эмас.
- Ёшлимгимда футболга қизиқишим юқори суръатда бўлган. Келажакда футболчи бўлиш орзуим эди. 13 ёшимда “Насаф” академиясига бориб таҳсил олишни бошлаганман. Лекин кейинчалик оилавий сабабларга кўра Нукусга қайтиб келганман ва шундан буён машғулотларни Нукусда давом эттирдим.

- Адашмасак, “Орол” сизнинг профессионал футболдаги илк жамоангиз. Шундайми?
- Ҳа, албатта. 2012 йилдан буён  “Орол” футболчисиман.

 - Шу ўринда, илк мураббийингиз ким бўлганини ҳам айтиб ўтсангиз. Боиси ҳар қандай футболчининг биринчи мураббийини ёдга олиб ўтиш, улар учун ўзига хос, қувонч бағишлаши турган гап?
 - Футбол мактаб интернатида шуғулланиб юрганимда, менга Йўлдош ака Кочжанов футбол сираларини ўргатган. Бугунги кунда эса ўзингизга яхши маълум, таниқли собиқ ҳужумчи Неъматулло Қутибоев қўли остида ўйнаб келмоқдаман.

- Бош мураббий Қутибаев билан муносабатингиз қандай?
- Неъматулло ака менга ҳам ака ҳам мураббий ўрнида. Бу инсонни жуда ҳам ҳурмат қиламан.

- Яқинда “Орол” учун мавсум поёнига етгани ҳақида гаплар тарқалди...
- Йўқ, Худо хоҳласа чемпионат охирига қадар ўйнаймиз. Умид хали бери сўнгани йўқ. Қолган ўйинларда ўзимизни кўрсата олсак, ҳаммаси ўрнига тушиб кетади деб ўйлайман.

- Жамоадаги ички муҳит қандай?
 - Бу борада, ҳаммаси зўр. Кўз тегмасин.

 - “Орол” сафида бу йил иккинчи мавсумни ўтказаяпсиз экан. Бу жамоа таркибида урган илк голингизни эсдан чиқармаган бўлсангиз керак?
 - Дебют голларни ёддан чиқариб бўладими. “Орол”даги илк голим, ҳамон эсимда. Бу жорий мавсум Ўзбекистон Кубоги бахсида содир бўлиб, биз меҳмонда “Шўртан”га қарши баҳс олиб боргандик. Мазкур ўйинда каминада гол уриш учун қулай вазият бўлди ва мен ундан унумли фойдаланиб қолдим. Афсуски “Орол”даги дебют голим жамоам учун фойда келтирмаганди. Чунки биз ўша учрашувда сафардан мағлубиятга учраб қайтгандик.

 - Нукусда маҳаллий ишқибозлар ва жамоадошларингиз сизни "Месси" деб чақиришар экан. Сизни таниқли футболчига қиёслашлари бироз бўлсада, руҳлантирса керак?
- Ҳа. Бунга ўрганиб ҳам кетдим.  

 - Бу йил олий лига ўйинларини кузатиб боряпсизми? Сир бўлмаса, кўпроқ қайси жамоанинг ўйини сизга маъқул келяпти?
 - Ҳа, миллий чемпионат баҳсларини кузатиб бораман. Менга “Пахтакор” ни ўйини ёқади. Таркибида асосан ёшлар ҳаракат қилмоқда. Лекин шунга қарамай, жамоа ўйини ҳам яхши чиқмоқда.

 - Жорий мавсум поёнига етгач, олий лиганинг бир қатор клублари биринчи лигада ўзини кўрсатган футболчиларни ҳам йиғинга таклиф этиб, кўрикдан ўтказишади. Агарда сизда элита клубаларидан бирига кўчиб ўтиш варинати туғилса, қандай йўл тутасиз?
.- Агар шундай холат бўлса, аввало мураббийимиз билан суҳбатлашаман. У киши руҳсат берсагина ўша таклиф қилган жамоага бориб, ўзимни синаб кўраман.

- Ўзи “Орол” билан амалдаги шартномангиз нечанчи йилгача белгиланган?
- Келишувимиз 2014 йилга қадар амалда бўлади.

- Бир нарсани унутмаслик керакки, бу ёшда олий лига жамоаларининг асосий таркибида ўйнаб кетишиз қийин бўлади. Чунки мураббийлар кўп ҳам ёшларга ишонч билдиравермайди. Шу боис кўпроқ олдингизда ёшлар лигасида ўйнаш имконияти бўлади...
- Биламан бу осонликча амалга ошмайди. Лекин ҳозир ёшлар лигасими ёки асосий таркибда ўйнайманми, буни фарқи йўқ. Муҳими қаерда ўйнашимдан қатъий назар ўзимни кўрсатиш.

- Бу йилги мавсумда сиз учун кўпроқ қайси жамоага қарши кечган ўйин қийин кечди?
- “Шердор” билан мехмонда ўтган ўйин қийин бўлди. Бош ҳакам тўхталишлар ўрнини қоплаш учун 6 дақиқа қўшганди. Бу биз учун ҳудди 12 дақиқадек туюлди. Бошқаларга нисбатан шу ўйин шахсан мен учун жуда ҳам қийин ўтди дейишим мумкин.

- Миллий терма жамоамиз футболчиларидан кўпроқ кимнинг ўйини ёқади?

- Санжар Турсуновнинг мухлисиман.

- Хориждан ёқтирган футболчингиз-чи?

- “Челси” аъзоси Азарнинг ўйини ёқади.

Адилбай Алланиёзов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди
Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг...  437
Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..." Самвел Бабаян: "Вақти келса барини айтиб бераман..."
ЎФФ футболдан бутунлай четлатган мураббий Самвел Бабаяннинг терма...  246
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг