UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Олдимиздаги минимум вазифа олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш"

Яна олий лигага қайтган "Андижон" клубидан бу йил мухлисларнинг умиди катта.
Бош мураббий Азамат Абдураимов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳеч қайси мураббий тайёргарликдан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Биз имкон қадар мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик.

- Селекция жараёнида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширдик. Бу борада имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутдик. Рақобатни ошириш ниятида таркибга 10дан ортиқ янги футболчиларни жалб этганмиз. Хусусан дарвозабон Темур Ғаниев, мудофаа чизиғини кучайтириш учун эса Темур Султонов, Сергей Доценко, Жавлон Мирабдуллаев, Алексей Касьян сингари ўйинчиларни олиб келдик.

- Легионерлар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз қишки йиғинлар чоғида бир нечта хорижлик футболчиларни синаб кўрдик. Улардан бизга Касьян, Доценко ҳамда Расков маъқул келди. Касьян олдин ҳам Андижон учун ўйнаган. Уларга янги жамоа ва янги чемпионатга мослашиб олиш учун барибир озгина вақт керак бўлади. Умид қиламанки хорижлик футболчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлайди.

- Биз раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йил ўз олдимизга элитадаги ўрнимизни сақлаб қолишни мақсад қилиб қўйдик. Шунингдек бу йил Андижон футбол клубининг 50 йиллик тўйи муносабати билан имкон қадар юқори ўринларни эгаллаб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика