UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Азамат Абдураимов: "Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман"

“Андижон” – “Бухоро” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Андижон” бош мураббийи Азамат Абдураимов қатнашди.
- Бугунги ўйинда шогирдларим характер кўрсатганлари учун ғалаба қозондик. Биз учрашувга фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўйиндан бир кун олдин қароргоҳимизда йиғилиш ўтказиб, йигитларга фақат ғалаба бизни қониқтиришини таъкидлаб ўтгандим. Ва улар бу айтганларимни бажаришга муваффақ бўлдилар. Бугунги ўйин биз учун анча оғир ўтди. Биз фақат ғалаба учун ўйнадик, - деб гап бошлади Азамат Абдураимов.

- “Бухоро” жамоаси яхши шаклланган жамоалардан бири. Жамоага  тажрибали мураббий Эдгар Гесс бошчилик қилмоқда. Ўз майдонларида “Бунёдкор”га етарлича қаршилик кўрсатганлигини ўзиёқ жамоа ҳақида илиқ фикрлар уйғотиши табиий. Жамоада тажрибали ўйинчилар талайгина. Масалан, Вуйовични олайлик. Бу ўйинчи марказда анча тартибли ўйин намойиш этди.

- Алишер Азизовни бугун асосий таркибга киритган эдим. У ўйиндан олдинги машғулот давомида кичик жароҳат олиб қолди. Кейин зудлик билан Баҳром Абдураҳимовни туширишга мажбур бўлдим. Баҳром бу ўйинда жароҳат билан ўйнади. Чунки у сафарда “Локомотив”га қарши ўйинда майдонни жароҳат билан тарк этганди.

- Бугун ўйинда бизга ҳавонинг иссиқлиги ҳам озгина таъсир қилди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз шунинг эвазига қовушмади. Энди кейинги баҳсларда фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман.


Комилжон Икромов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика