UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40АПЛни тарк этган «Сандерленд» бу мавсум деярли 100 миллион фунт ишлаб топди  0 07:27Қирғизистон чемпионати. Ҳамюртимиз жамоаси ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшди   0 04:15Конте АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди  3 03:42“Пескара” 19 февралдан бери илк бор ғалабага эришди  1 03:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 02:50Мойес “Сандерленд”дан кетганлигини маълум қилди  0 01:40Кононов “Терек” бош мураббийи этиб тайинланди  0 01:15“Ювентус” Куадрадонинг трансферини эълон қилди, Хуаннинг баҳоси 20 “лимон”  1 01:12"Оқ-тепа". Биринчи йўқотиш  0 00:46ОЧЛ. 1/8 финал. Икки “Ал Аҳли” ўйинида муросага келинди  1 00:31Тошкент вилояти чемпионати. 10-тур натижалари  0 00:15Конфедерациялар Кубоги. Австралиянинг кенгайтирилган таркиби маълум  1 23:58ОЧЛ. “Истиқлол” 1/8 финалнинг илк ўйинида зафар қучди   0 23:55Olamsport: Истомин Лион турниридаги илк ўйинини ўтказди, "Ислом Олимпиадаси"да тўртинчи ўриндамиз ва бошқа хабарлар  0 23:07Ихтиёр Каримов: "Футболчилар суст ўйнашмади, аммо..."  5

30 июл 16:52
Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди"

Жорий мавсумда олий лигага қайтишни мақсад қилган “Андижон” жамоасининг иккинчи босқич баҳсларига тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.
Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда ва машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб бориляпти. Йиғин қандай ўтаётганилиги борасида “Андижон” бош мураббийи Азамат Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- 9 июль куни биринчи босқичнинг охирги учрашувини ўтказганимиздан сўнг футболчиларга 12 кунлик таътил бердик. Иккинчи босқич ўйинлари 12 августдан бошланиши боис 22 июлдан тайёргарликни бошладик. Чунки мана шу 20 кун иккинчи босқичга тайёргарлик кўришимиз учун етарли бўлади. Қолаверса, таътил чоғида ўз устида ишлаши учун футболчига алоҳида дастур ҳам тузиб бергандик. 22 июль куни базага йиғилган бўлсак, эртаси куни футболчилар тест-синовларини топширишди. Тест натижалари эса айни пайтда футболчилар ёмон формада эмасликларини кўрсатди. Йиғиннинг дастлабки ҳафтасида эътиборни ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишга қаратдик. Шу билан бирга тактикага ҳам алоҳида урғу бердик. Қолаверса, назорат ўйинларида ҳам футболчиларнинг имкониятларини текшириб боряпмиз. 28 июль куни “Нефтчи” ўринбосарлари билан куч синашдик. Эртага эса олий лига вакили “Навбаҳор” жамоаси билан беллашамиз. Бу биз учун ўзига хос синов учрашуви бўлади. Олдимизга олий лигага қайтиш вазифасини қўйганимиз боис элита жамоаси билан бўладиган ўйинда бунга қай даражада қодир эканлигимизни текшириб оламиз. “Соғлом авлод” стадионида бўладиган “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўртоқлик учрашувига мухлисларни таклиф этамиз. Ўйин ўртоқлик мақомини олган бўлиб натижа унчалик аҳамият касб этмасада, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор ўйинчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. “Сурхон” жамоасидан икки нафар футболчи келган. “Пахтакор-2” жамоасидан Асилбек Мансуровни таклиф этганмиз. Мансуров бундан икки йил олдин Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Шунингдек, андижонлик ишқибозларга яхши таниш бўлган футболчи Анвар Абдуқодиров ҳам машғулотларимизда иштирок этмоқда. Бундан ташқари йиғинда асосий эътиборни маҳаллий ёшларни синаб кўришга қаратганмиз. Ҳозирда бир нечта маҳаллий ёш ўйинчилар ҳам сафимизда шуғулланишмоқда. Шу билан бирга бугунда “Пахтакор” ёшлар жамоаси аъзоси ва аслида андижонлик бўлган Илҳом Абдуғаниевни ҳам жамоага жалб этишни режалаштирганмиз. У Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси ўйинчиси саналади. Агар ҳаммаси яхши кечса Абдуғаниев иккинчи босқични “Андижон”да ўтказади. Жамоадан кетганлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Аскер Нажафалиев биринчи босқичда ўзини кўрсата олмагани учун у билан хайрлашдик. Қолаверса, йил бошида “Олмалиқ” ва “Пахтакор”дан ижарага олинган Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди. Улар олий лига клубларида тўп суришни маъқул топишди. Иккала футболчи ҳам биринчи босқичда ёмон ўйин кўрсатишмади. Тартиб-интизомни бузгани учун Шаҳбоз Жумабоевни трансферга қўйдик. У сафардаги учрашувимизга негадир бормади. Шу боис Жумабоевни жазолаб уни трансферга қўйдик. Ўз навбатида “Андижон” клуби учун бегона бўлмаган мутахассис Ориф Маматказинни мураббийлар штабига таклиф этганимизни ҳам айтиб ўтишим керак. У жамоада катта мураббий бўлиб ишлайди. Биринчи босқичдаги иштирокимизни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳимоя чизиғида хатолар кўзга ташланди ва кўплаб голлар ўтказиб юбордик. Шу боис Маматказин машғулотларда ҳимоячилар билан ҳам алоҳида иш олиб боради.

Умуман олганда олдимиздаги асосий вазифа “Андижон”ни олий лигага қайтариш ва айни дамда шу мақсад йўлида астойдил меҳнат қиляпмиз. Бундан ташқари маҳаллий ўйинчиларни тўғри йўлда тарбиялаш ва жамоа негизини шакллантириш ҳам мақсадимиздан бири.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  104
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  127
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
"Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла" "Реал" футболчилари: "Жин ургур Пике, чемпионни табрикла"
"Реал" футболчилари ва мураббийлар штаби...  58
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: