UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад" (онлайн ҳисоб)  6 00:59А Серия. "Интер" - "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  12 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  1 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  1 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  5 00:18Англия Кубоги. "Ливерпуль" - "Брайтон" (онлайн ҳисоб)  1 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  4 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида Янгиликлар

Айтсам тилим, айтмасам дилим... Яна терма жамоа ҳақида

Терма жамоанинг ноябрь ойидаги йиғини якунига етганидан кейин мақола ёзгандим.

Унда мухлислар норозилигига сабаб бўлган ҳолат — "Бунёдкор"нинг бир неча нафар вакили мунтазам чақирув олаётгани ва ўртоқлик учрашувларида доимий равишда ўйнаётгани ҳақида гап борган.

Икки қайиқнинг бошини тутган чўкиб кетади

Ўшанда мени "хайпчилик"да айблашди. Бир неча соат олдин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дубайда ўтказиладиган (8-18 февраль кунлари) навбатдаги йиғинида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Ва мен яна ўша мавзуни тилга олишга мажбур бўляпман. Истанг "хайпчилик"ка йўйинг, истанг...

Хуллас, олдин ҳам айтганимдек, менда Қодирқулов, Қобилов ва Тўраевга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ, бўлмаган ҳам. Мамлакатимиз бош жамоаси учун ўйнаётган, майдонда курашаётган мазкур футболчиларга раҳмат айтамиз. Бу гал "Бунёдкор"нинг 22 ёшли форварди Миржаҳон Мираҳмадов ҳам қайдномадан ўрин олибди. Унга ҳам ташаккур. Лекин, шу ўринда Вадим Карленович манзилига бир ҳақли савол туғилади: Миржаҳонга терма жамоада нима бор?!

Одатда мураббийлар ўртоқлик ўйинларидан 2 хил мақсадда фойдаланишади:

1. Мавжуд резервнинг салоҳиятини кўриб олиш, синовдан ўтказиш;

2. Агар жамоанинг қолипи яратилган бўлса, ўйин услуби ва чизиқлар ўртасидаги боғламларни шакллантириш.

Савол: 

1. Абрамов 2 йил давомида қўл остида ўйнаган "Бунёдкор" ҳужумчисининг нималарга қодирлигини билмайдими?

2. 2017 йилдан бери Суперлигада атиги 11 та гол урган марказий ҳужумчи терма жамоа либосини кийишга муносибми?

3. Кимдир айтиши мумкин: ўртоқлик ўйини-ку, шунчаки синаб кўряпти. Лекин, бу ўринга Ўзбекистон чемпионатининг ўтган мавсумида 12 та гол урган Шоҳруз Норхонов ёки 17 гол билан тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаган Бобир Абдихолиқов муносиброқ эмасми?

ФАКТ: "Бунёдкор" таркибига мавсумнинг ўртасида келиб қўшилган Хуршид Ғиёсов йил охирига қадар 8 та гол урди. У ярим ҳимоячи ҳисобланади. Маълумот учун, Ғиёсов терма жамоадан чақирув олмади.

Мураббийларга ҳар доим ҳамма жойда эътирозлар бўлган ва бўлаверади. Буни тўғри тушуниш керак. Улар биздан кўпроқ нарсани билишади. Умид қиламизки, терма жамоамиз устози тез орада юқоридаги саволларга жавоб бериб кетади.

Дарвоқе, Миржаҳон Мираҳмадов ҳам олдин гапирганимиз Юрий Белоуснинг мижози ҳисобланади. Омон бўлинг!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика