"Айнтрахт" "Марсель" ҳужумчисини сотиб олишга яқин турибди

Omonjon To`xtamirzayev
23 янв 2025
"Айнтрахт" "Марсель" форварди Сепе Эли Вахи трансферига яқин турибди.

Немис клуби футболчи учун 25 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф қилмоқда. Айни дамда трансфер деталлари муҳокама қилинмоқда. Вахи "Айнтрахт"га ўтишга розилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли ҳужумчи "Марсел"га "Ланс"дан 2024 йил августида кўчиб ўтганди. Жорий мавсум Вахи Лига 1 доирасида 13 ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уриб, 1 та голли узатма етказиб берди. 

"Transfermarkt" портали франциялик трансферини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо