"Айнтрахт" директори: "Реал" Йовични сотиб олмоқчи бўлса, бизда уни сақлаб қолиш имкони йўқ"

24 апр 2019, 21:55
"Айнтрахт" спорт директори Фредди Бобич Йович ва "Реал" ўртасидаги келишув бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Йович "Реал"га ҳақиқатан ҳам йўл олиши мумкин. Мен уни жамоада қолишига умид қиламан. Лекин, вазиятга реал баҳо бериш керак. Агар "Реал Мадрид" каби катта жамоадан таклиф бўлса, бизда уни клубда сақлаб қолишимиз қийин бўлади", - дейди Бобич.

Аввалроқ, Лука Йовичнинг таҳминий нарҳи 70 миллион евро этиб белгиланганди. 21 ёшли сербиялик жорий мавсум Бундеслиганинг 28 учрашувида 17 та гол уриб, 6 марта голли узатма беришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›