

"Аякс" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Закария Лабьяд "Лилль"га қарши ЕЧЛ сафар учрашувининг биринчи бўлимида жароҳат олганди. Чуқур тиббий кўрик натижасида маълум бўлдики, марокашлик футболчи учун жорий мавсум якунланган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Лабьяд "Аякс" сафига ўтган ёзда "Утрехт" клубидан 6 миллион евро эвазига келиб қўшиллганди. Футболчи жорий мавсум Амстердам клуби таркибида 3 та ўйинда майдонга тушди.




