UZ

Сўнгги янгиликлар

"Аякс" ҳимоячиси: "Биз ҳақиқатан ҳам биринчи ўйинни ажойиб тарзда ўтказдик Янгиликлар

"Аякс" ҳимоячиси: "Биз ҳақиқатан ҳам биринчи ўйинни ажойиб тарзда ўтказдик

Николас Тальяфико "Реал"га қарши ўйиндан олдин жамоасига ишонаётганини маълум қилди.

"Биз ҳақиқатан ҳам биринчи ўйинни ажойиб тарзда ўтказдик. Лекин, вазиятларни якунлашда омадимиз келмади. Яхши босим қилган ҳолда, "Реал"дан тўпни олиб қўйдик. Ушбу учрашувдан керакли ва яхши сабоқ олдик. Энди Мадридда ҳудди шу иштиёқ ва рухда ўйнашимиз керак. 

Ҳар бир футболчининг ўига бўлган ишончи бўлади. Ишонч - инсон йўқотадиган охирги нарса. Биз биринчи ўйнимиз тасодиф эмаслигини исботламоқчимиз. Бутун жамоа яхши ишлаган ҳолда, 90 дақиқа яхши футбол кўрсатишимиз керак.

Биз Мадридга чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун келдик. "Реал"нинг ҳам асосий мақсади шу. Умид қиламанки, мақсадимизга етишадиган ажойиб ўйин гувоҳи бўламиз", — дейди Тальяфико.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг