Австрия дарвозабони Альмер: «Байрам қилсак бўлади»

Narzulla Saydullayev
19 июн 2016, 10:45
Австрия терма жамоаси посбони Роберт Альмер Португалияга қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

«Ўйлашимча барчамиз хурсандмиз, сабаби бугун очко қўлга киритдик. Ўйин жуда оғир кечди. Исландияни мағлуб этсак бугунги очконинг фойдаси бўлади. Жамоамга ёрдам берганимдан хурсандман. 2-3 вазиятга эга бўлдик, агар гол урганимизда Португалияга жуда қийин бўларди.

Бироз байрам қилсак бўлади, аммо кейин Исландия билан ўйин ҳақида ўйлаш керак», – дейди Альмер.


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com