Авраам Грант Гана терма жамоасини бошқаради

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2014, 08:37
«Челси» ва «Вест Хэм» собиқ устози Авраам Грант Гана терма жамоасида иш бошлашга яқин турибди.
59 ёшли мураббий Гана футбол Федерацияси билан музокара ўтказди. Унинг бош мураббий бўлгани чоршанба куни расман эълон қилинади.

Исроиллик мураббийнинг сўнгги иш жойи «Партизан» клуби бўлганди. Бу клубда Грант 2012 йилнинг январидан май ойига қадар ишлаганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru