"Атлетико" Хави билан келишиб олди

Sherzod Nurmatov
5 авг 2024
Хави Герра Мадридга кўчиб ўтиши мумкин.

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Валенсия" ҳимоячиси Хави Геррага қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Relevo" журналисти Маттео Моретто.



Хабарларга кўра, "кольчонерос" 21 ёшли Геррани Конор Галлахер "Челси"дан ўтганидан кейин сотиб олиши мумкин. Томонлар ўртасидаги келишув аллақачон амалга ошган.

Хави Герра ўтган мавсум "Валенсия" сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Relevo