"Атлетико" ва ПСЖ футболчи алмашишлари мумкин

Mirjalol Normatov
20 авг 2018, 23:26
AS хабарига кўра, "Атлетико" ва ПСЖ ўзаро футболчи алмашишлари мумкин.

Айтилишича, парижликлар "матрасчилар" ҳимоячиси Фелипе Луиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Футболчини таркибга жалб қилиш учун ПСЖ жаҳон чемпиони Лейвин Курзавадан воз кечишга тайёр турибди.

Олдинроқ Луис жамоа раҳбариятига ўзини ПСЖга сотиши кераклигини айтгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›