"Атлетико" устози: "Менимча, Коста матбуотга эътибор бермаяпти"

Tolibjon Qosimov
19 окт 2013, 10:21
"Атлетико" устози Диего Симеоне ўз ҳужумчиси Диего Коста қайси терма жамоада ўйнаши борасидаги хабарларга эътибор қаратмаслигини маслахат берди.
"Менимча миш-мишлар, ҳужумлар, ёлғон хабарлар футболнинг бир қисми. Коста каби ҳолатга тушиб қолса матбуотга эътибор бермай ўз ўйинини янада кучайтиришни ўйлаш лозим.

Менимча, Диего матбуотда нималар бўлаётганига эътибор бермаяпти. У меҳнат қилмоқда, мен буни кўраяпман. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда мавсум бошидаги ўйинлари йўқолмайди". 

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›