

"Реал"га қарши учрашувнинг 64 дақиқасида "Атлетико" тўпни аутдан ўйинга киритаётган эди, ўша вақтда Корреа "Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигерни тирсаги билан кўкрагига енгил зарба берди. Бош ҳакам Хесус Хиль Мансано тезда форвардга қизил карточка кўрсатди.
"Атлетико"дагилар бу жазони адолатсизлик деб ҳисоблашмоқда ва шу сабабли апелляция қўмитасига мурожаат қилишмоқчи. Қоидага кўра, Корреа 2та учрашувга дисквалификация қилинган.



