

Франциялик форвард жамоа машғулотига етиб келмади, шу сабабли испан клуби 28 ёшли футболчини 200 минг евро жаримага тормоқчи.
Олдинроқ, Гризманн ёзда клубини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилганди. Кейин "Атлетико" футболчи ва "Барселона"ни ҳурматсизликда айблаганди. Бунга Гризманн ва Каталония клуби мадридликларни огоҳлантирмай музокараларни бошлаб юборишгани сабаб бўлган.



