"Атлетико" Гарначонинг қайтишини истамоқда

Mirjalol Normatov
8 янв 2023, 16:53
"Атлетико"дагилар "Манчестер Юнайтед" форварди Алехандро Гарначонинг ўйинларидан ҳайратда.

Шу боисдан клубдагилар унинг қайтишини истамоқда. 18 ёшли Гарначо 2020 йилга қадар "Атлетико" тизимида бўлганди. Ушбу мавсумда АПЛда 6 ўйинда қатнашиб, 1тадан гол ва ассист қайд этган футболчи 5 млн евро атрофида баҳоланмоқда. Манкунианликлар форвард билан шартномани узайтириш ниятида.

Ўз навбатида Гарначога "Реал" томонидан қизиқишлар бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal