"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди

Alisher Ostonov
31 май 2025, 17:38
"Атлетико" клубнинг иккинчи жамоаси бош мураббийи Фернандо Торрес билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 41 ёшли мутахассис билан тузилган янги келишув 2027 йилга қадар мўлжалланган. Молиявий тафсилотлар очиқланмаган.

Фернандо Торрес 2022 йилда "Атлетико"нинг ўринбосарлари билан мураббийлик фаолиятини бошлаган. Бу вақт ичида жамоа икки марта чемпионликни қўлга киритди, шунингдек нуфузли ёшлар турнири бўлмиш УЕФА Ёшлар лигасининг ярим финалига йўл олди.



Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›